USAID Ўзбекистон билан божхона соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

Шу йил июль ойида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) техник масалалар бўйича мутахассис, божхона соҳасида 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Ирина Свифтни хавфни бошқариш ва электрон божхона декларациясини тўлдиришга бағишланган бир ҳафталик семинар ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.

Хавфни бошқариш ва электрон декларация тартибини йўлга қўйиш божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштириб, чегарадаги ушланиб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Божхона расмийлаштируви вақтларини мукаммаллаштириш ўзбекистонлик ишбилармонлар қиладиган харажатларни қисқартиради ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий савдодаги рақобатдошлигини оширади.

Семинарда 25 нафар ўзбекистонлик божхона ходимлари иштирок этиб, илғор халқаро тажрибалар қандай қилиб Ўзбекистонда ҳам татбиқ этилиши мумкинлигини ўрганди. Ушбу ўқув машғулоти USAIDнинг Ўзбекистонда шаффоф божхона ишларини юритиш жараёнига ҳисса қўшишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир бўлагидир.

SHARE