Ислом Каримов Япония ҳукуматига ҳамдардлик билдирди

2016 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония бош вазири Синдзо Абэга 26 июль, сешанба куни Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль кунига ўтар кечаси Япониянинг Сагамиҳара шаҳридаги руҳий кишилар истиқомат қилган пансионатга шу муассасанинг собиқ ходими ҳужум қилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ва 26 киши жароҳатланди.

SHARE