«Ўзбектуризм» фуқароларга Туркияга сафар қилмасликни тавсия қилди

«Ўзбектуризм» Миллий компанияси Туркияга отланаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқиб, ушбу мамлакатга сайёҳларни юбориш билан шуғулланаётган туроператорларга мазкур мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўради.

“2016 йилнинг 27 июль ҳолатига кўра, Туркия Республикасининг муайян қисмларида кескинлик сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда Туркияга саёҳат қилиш хавфсиз эмас, — дейилади „Ўзбектуризм“ хабарида. — Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги вазият барқарорлашгунга қадар Туркияга сафар қилиш тавсия этилмайди».

Айни пайтда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларига зарурий эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш тавсия қилинди.

SHARE