Ўзбекистонда Beeline лицензияси 2031 йилга қадар узайтирилди

    VimpelCom компанияси ўзининг Ўзбекистондаги шўъба компанияси Unitel`нинг асосий лицензияси келгуси 15 йилга узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақида Газета.uz хабар тарқатди.

    Уяли алоқа бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш ва хизмат кўрсатиш учун лицензия муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза 2016 йилнинг майида мазкур соҳа бўйича мутасадди ташкилотга тақдим этилган эди. Шунингдек, келгусида компания телекоммуникацион тармоғини ривожлантириш бўйича режалар ҳам тасдиқланди.

    Республикада Beeline бренди остида фаолият кўрсатиб, 9,5 миллион абонетга эга халқаро компания ўз хабарида Ўзбекистонни асосий бозорлардан бири деб тилга олди.

    2006 йилдан буён VimpelCom Ўзбекистонда 1 миллиард доллардан зиёд сармоя киритиб, 950 миллион доллардан кўпроқ солиқ тўлади.

    Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган.

    SHARE