Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчи қанча маблағ олади?

Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги қўлга киритилган медаллар учун қанча миқдорда мукофот пули олишлари маълум бўлди.

Olamsport.com сайтининг ёзишича, олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади.

Кумуш медаль соҳиби 100 000 доллар, бронза медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчи эса 75 000 доллар билан мукофотланади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада очилиши 5 август куни Риода бўлиб ўтади.

SHARE