“Ўзбекнаво” уч нафар хонанданинг лицензиясини бекор қилди

“Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси амалдаги қонунчилик талабларини бузгани учун бир қатор хонандаларнинг лицензияларини бекор қилди. Бу ҳақида матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз”, дейилади хабарда.

“Ўзбекнаво” Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчи эканлигини эслатиб ўтган.

SHARE