Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилнинг биринчи ярмида 7,8 фоиз ўсди

    Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга ўсди. Бу ҳақида Ҳукуматнинг ярим йил якунларига бағишланган мажлисида маълум қилинган.

    “Иқтисодиётни ислоҳ қилишни, таркибий ўзгартириш ва модернизация қилишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга ўсишини таъминлади”, дейилади Ҳукумат матбуот хизмати хабарида

    Унга кўра, саноат ҳажмлари 6,7 фоизга ўсди. Қурилиш ишлари ҳажми 17,5 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,9 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

    SHARE