Ислом Каримов Францияда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга 2016 йилнинг 14 июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши  оқибатида ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 18 киши оғир аҳволда ётибди.

SHARE