Франциялик ижодкорлар Ўзбекистонда Буюк ипак йўли ҳақида ҳужжатли фильм суратга олишмоқда

    Франциянинг Electron Libre Productions студияси Ўзбекистонда “Буюк Ипак йўли ва бошқа мўъжизалар” ҳужжатли фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди.

    Бу ҳақида Podrobno.uz сайти хабар берди.

    Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси ҳамда “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг қўллаб-қувватлаши остида ўтадиган ҳужжатли фильм 15 қисмдан иборат бўлади. Ҳар бир қисм 26 дақиқа давом этади. Ўзбекистонда картинанинг уч қисми тавсирга олиниб, улар Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Марғилон шаҳарларига бағишланиши режалаштирилмоқда.

    Фильм съёмкалари 19 июлга қадар давом этади. Фильм сценарийсига кўра, бошловчи А. де Монтескью нафақат Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларга саёҳат қилади, балки улар ҳақида сўзлаб ҳам беради, шу билан бирга бу ердаги тарихчилар, археологлар ва оддий одамлар билан суҳбат қуриб, халқимизнинг кўп асрлик урф-одатлари ва анъаналарини кўрсатиб беради. Мазкур ҳужжатли фильм ARTE Европа каналида намойиш этилади.

    SHARE