Ўзбекистон ва Шимолий Хитой ўртасида янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди

    Шу йилнинг 8 июль куни Шимолий Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Шахэ шаҳридан Тошкентга Пекин–Тяньцзинь–Хэбэй ва Марказий Осиё ўртасидаги темир йўл юк йўналиши бўйича биринчи поезд йўлга чиқди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

    Поезд шиша, болалар аравачалари ва бошқа товарларни олиб кетмоқда.

    Янги темир йўл йўналиши Хитойнинг Шицзячжуан, Тайюань, Урумчи шаҳарларидан ўтади, Қозоғистон билан чегарани «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти орқали кесиб ўтади, ундан кейин эса Олмаота орқали Тошкентга келади.

    Йўналиш узунлиги — 5000 километр, юриш вақти — саккиз кун. Бу Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари билан боғлайдиган энг тезкор йўналишдир.

    Эслатиб ўтамиз, 2015 йил октябрида Хитойнинг Шаньдун провинциясидан Ўзбекистонга келадиган юк поезди қатнови йўлга қўйилган эди.

    SHARE