Тошкент йўлларида кузатув камералари ишга тушди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги устидан тезкор видеокузатув тизими билан жиҳозлаш режалаштирилган барча 120 та чорраҳа бутунлай тайёр ва уларда кузатув амалга оширилмоқда. Бу ҳақда uz24.uz хабар берди.

Мазкур тизимдан фойдаланишни тартибга соладиган тегишли қонуний ҳужжат қабул қилингандан кейин автотранспорт воситалари эгалари жарималар ва кўрсатмалар ёзилган билдиришномаларни ола бошлайдилар, деб хабар беради norma.uz.

Янги тизим ёрдамида қоидабузарликлар учун жарималарни ундириш механизми қуйидагича:

– қоидабузарлик тўғрисидаги ахборот видеокузатув тизими орқали ахборот марказига узатилади;

– марказ уч кун муддатда автотранспорт эгасига у рўйхатдан ўтказилган манзил бўйича хабарнома юборади;

– ЙҲҚни бузувчи 60 календарь куни мобайнида унга ёзилган жаримани тўлаши керак;

– қоидабузарлик рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 61-куни тўлов амалга оширилмаган тақдирда қоидабузарнинг автомобили жарима майдонига жўнатилади.

SHARE