Июнь ойида ҳам квартиралар нархи 2 фоизга пастлади

Июнь ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх май билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 609 ш. б. (шартли бирлик)дан 599 га қадар етди. Бу ҳақида CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси ҳисоботи асосида Газета.uz сайти хабар тарқатди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 574 ш. б. дан 562 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи қарийб ўзгаришсиз қолди — 652 ўрнига 652 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 586 ш. б. (-4%), икки хонали — 595 (ўзгаришсиз), уч хонали — 596 (-2%), тўрт хонали — 634 (+1%), кўп хонали — 612 (+1%).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх апрель билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 623 ш. б. (доллар) (шартли бирлик)дан 609 га қадар етган эди.

SHARE