Барак Обама Ислом Каримовни Рамазон ҳайити билан табриклади

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Табриклаганлар орасида Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама, Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Ўмон Султони Қобус бин Саид, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний бор.

SHARE