Хитой Ўзбекистонга 2,7 миллиард долларлик кредит ажратади

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва устувор йўналишларини белгилаб берадиган кўплаб ҳужжатлар имзоланди. Уларнинг орасида Хитой томонидан Ўзбекистонга кредит сифатида 2,7 миллиард доллар ажратилиши ва умумий қиймати 6,2 миллиард долларлик объектлар қурилишини назарда тутадиган ҳужжатлар бор.  Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида маълум қилди.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикларидан. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. 2016 йилнинг дастлабки тўрт ойида товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этган. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилган инвестициялари ва кредитлари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошган.

Мамлакатда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган 650 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.