Ислом Каримов Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди

    Шу йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражап Таййип Эрдўғанга Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади.

    Мамлакат раҳбари Президентга ва қардош турк халқида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

    Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 239 нафарга етди.