Жиззахда уч нафар эгизак дунёга келди

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. ЎзАнинг хабар беришича, бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди.

– Чақалоқлар соғлом ва тетик, – дейди ҳамшира Гўзал Тиллаева. – Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда.

SHARE