Ўзбекистонда йўловчилардан ШҲТ саммити кунлари аэропортга вақтлироқ келиш сўралмоқда

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммити пайтида йўловчиларни аэропортга тўрт соат олдинроқ келиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақида авиакассалар ва турагентликларга тегишли хабар берилган.

    Газета.uz сайтининг ёзишича, қўшимча равишда шу кунлари халқаро ва маҳаллий авиақатновлардан фойдаланадиган йўловчилар авиақатновдаги ўзгаришлар юз бериш эҳтимоли борлиги туфайли учиш вақтини телефон орқали олдинроқ аниқлаб олиш кераклиги тавсия қилинган.