Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги пул ўтказмалари биринчи чоракда 54 фоизга қисқарди

Ўзбекистон ва Россия федерацияси ўртасидаги жами пул ўтказмалари ҳажми 2016 йилнинг биринчи чорагида 283 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу рақам ўтган йилнинг шу давридаги 614 миллион доллардан 53,91 фоизга кам.

Россия марказий банки ахборотида айтилишича, 2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 27 миллион доллар пул ўтказилган. Ўтган йилнинг шу муддатида ушбу кўрсаткич 151 млиллион долларни ташкил қилган эди.

2016 йил январь-март ойларида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул маблағлари 256 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йили илк чорагида бу кўрсаткич 463 миллион долларга тенг эди. Умуман, Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган ўртача пул ўтказмаси 350 доллардан 335 долларгача қисқарган бўлса, Ўзбекистондан РФга юборилган пул жўнатмаси 1504 доллардан 1251 долларгача тушган.

SHARE