“Урганч” халқаро аэропорти МДҲда йилнинг энг яхши аэропорти бўлди

“Урганч” халқаро аэропорти «МДҲ мамлакатларида йилнинг энг яхши аэропорти» нуфузли танлови ғолибига айланди, деб ёзади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.

«Аэропорт» фуқаролик авиацияси ассоциацияси ташкил қилган танловда «Урганч» халқаро аэропорти иккита — «2015 йилда МДҲга аъзо мамлакатларнинг энг яхши аэропорти» ва “Сайёҳлик соҳасига қўшган катта ҳиссаси” номинацияларида ютиб чиқди.

14 июнь куни аэропортда ғолибни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. «Аэропорт» ассосциацияси бош директори Виктор Горбачёв тантанали вазиятда Фахрий ёрлиқлар ва Ассоциация кубогини топширди.

Таъкидланишича, ушбу танловда Ўзбекистон ҳаво бандаргоҳлари кўп бора қатнашиб, ғолиб бўлишга улгурган. Чунончи, «Бухоро» халқаро аэропорти саккиз марта, «Самарқанд» — ўн бир марта, «Урганч» — уч марта ғолибликни қўлга киритган.