Ўзбекистонда Хитойнинг UnionPay тўлов тизими ишга тушади

    2016 йилнинг 20 июнида Ягона умумреспублика процессинг маркази UnionPay International компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда UnionPay халқаро карточкалари эквайринги (товар ва хизматлар  учун тўлов воситаси сифатида қабул қилиш) бўйича лойиҳанинг очилиш маросимини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон банклари ассоциацияси расмий сайти хабар берди.

    Маросим жорий йилнинг 20 июнида соат 10:00 да Ўзбекистон банклари ассоциацияси биносида бўлиб ўтади. Маросимда China UnionPay президенти жаноб Ши Венчао бошчилигидаги UnionPay делегацияси иштирок этади

    Daryo.uz сайтининг ёзишича, UnionPay International  тўлов тизими – бу йирик ва жадал ривожланаётган Хитой тўлов тизими бўлиб, у Хитой Халқ Республикаси Марказий банки кўмагида 2002 йилда ташкил топган. Бугунги кунда дунё бўйлаб тўлов тизимининг 3,5 миллиарддан ортиқ карточкалари эмиссия қилинган.

    UnionPay карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида 1 миллиондан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.

    SHARE