Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ генерали билан музокара олиб борилди

    Шу йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон —АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.