Хитой раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. У 17 июндан 22 июнга қадар Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақида “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

    Хабарда айтилишича, Си Цзиньпин Ислом Каримовнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг шу йил 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этади.

    SHARE