Обид Асомов Нью-Йоркни “ўзимизники” деб атади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли қизиқчи Обид Асомов шу кунларда Америкада ижодий сафарда. Нью-Йоркдаги сафари таассуротлари билан қизиқчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида улашди.

“Бир акамиз айтувди: Э, Самарқанддан Тошкентга келиб, виза олиб, қанча пул сарфлаб, 16 соат учиб, Американи кўраман, деб келсам, яна Самарқандга келиб қолдим”. Ҳақ гап экан. Ифтордан кейин, айланиб океан бўйига чиқувдик, ҳаммаёқда ўзимизникилар! Ўзи Нью-Йоркни Самарқандага қўшиб юборса бўладиган бўлиб қолибди”, деб ёзади қизиқчи ўз таассуротларини Instagramдаги саҳифасида.

SHARE