Барак Обама Ҳиллари Клинтонни АҚШ президентлигига номзод сифатида қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни Ҳиллари Клинтонни демократлар партиясидан 2016 йилги сайловда номзод сифатида иштирок этишини қўллаб-қувватлади. Ҳиллари Клинтоннинг сайтида жойлаштирилган видео роликда Обама “Мен у (Ҳиллари) биланман” деди.

“Мен ушбу лавозим нечоғи мушкул эканлигини яхши тушунаман. Ҳиллари бу учун муносиб номзод деб ўйлайман. Ушбу кабинетни эгаллашга ундан-да муносиб номзод бор деб ўйламайман”, деди у.

Барак Обама ўша куни демократлар партиясидан яна бир номзод Берни Сандерс билан учрашди. У ҳам Трампни енгиш учун Ҳиллари Клинтон билан бирга ишлаши мумкинлигини айтиб ўтди.