Тошкентдаги корхоналардан бирида кучли ёнғин юз берди

    Пайшанба куни кечқурун Тошкентнинг Яккасарой туманидаги собиқ текстиль комбинати ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди, унинг шуъласи бир неча километрдан кўриниб турди, деб ёзади Газета.uz сайти.

    Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, аланга 22:00 дан сўнг бошланган. Ёнғин ҳодиса жойидан бир неча километргача масофадан эшитилган портлашни ҳам келтириб чиқарди.

    Ёнғин жойига тезкорлик билан ўт ўчириш қисмлари етиб келди. Тахминан 23:00 га бориб аланга тўхтатилди.
    ФВВ ёнғиннинг Яккасарой технопарки ҳудудида содир бўлганини тасдиқлади.

    Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, 9 июнь куни Яккасарой туманидаги полизол ишлаб чиқариш цехидаги техник жараён пайтида ёнғин келиб чиққан. Ушбу корхонада пропандан фойдаланишга рухсат берилган. Ёнғин оқибатида пропан ва кислород баллонлари портлаган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.

    SHARE