Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 7,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилди

    Жаҳон банки «Глобал иқтисодий ислоҳотлар» номли янги ҳисоботни чоп этди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.

    Банк таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистонда 2016 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 7,5% даражасида бўлади. 2017—2018 йилларда бу кўрсаткич 7,7 фоизгача ўсиши кутилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки 2016—2017 йиллар учун дунё иқтисодиёти ўсиш суръатларини 0,5 ва 0,3 пункт, яъни тегишли равишда 2,4 ва 2,8 фоизгача пасайтиришга қарор қилган.

    Ўзбекистон ҳукумати прогнозларига кўра, 2016 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари 7,8 фоизни ташкил қилади.

    SHARE