Миср самолёти портловчи қурилма ҳақидаги хабардан сўнг Урганч халқаро аэропортига мажбурий қўндирилди

    Шу йилнинг 8 июнь куни эрталаб EgyptAir компаниясининг А-330-220 самолёти бортида портловчи модда борлиги ҳақидаги ахборотдан сўнг Ўзбекистон Урганч халқаро аэропортига мажбуран қўндирилди. Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси маълум қилди.

    Қоҳирадан Пекинга йўл олган самолёт бортида 17 нафар экипаж аъзоси ва 118 нафар йўловчи бўлган.

    Соат эрталаб 8.00да самолёт Урганч аэропортида тезкорлик билан қўндирилган. Ҳозирда самолёт хавфсиз жойда сақланмоқда. Экипаж аъзолари ва барча йўловчилар самолётдан олиб тушилган. Ҳозирда тегишли хизматлар ҳаво кемасида текширув ишларини олиб бормоқда.

    Урганч шаҳридаги аэропортидан учишларни амалга ошириш ва аэропортга қўнишларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда РИА Новости “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК манбасига асосланиб хабар тарқатди.