Нью-Йорк штати бар ва ресторанлари якшанба куни эрталабдан алокоголь маҳсулотларини сотиши мумкин

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо якшанба куни тушгача бар ва ресторанларда алкоголь ичимликлар сотилишини тақиқлайдиган қонунга ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида губернаторнинг ўзи маълум қилди.

Куомонинг таклифига кўра, бар ва ресторанларда якшанба куни эрталаб соат 8.00дан алкоголь ичимликлар сотуви йўлга қўйилади. Нью-Йорк штати раҳбари, шунингдек, мактаб ва черковлардан тахминан 60 метр узоқликда жойлашган емакхоналарга ҳам алкоголь сотиш учун лицензия беришни ҳамда мижознинг идишига вино қуйиб сотишга рухсат беришни режалаштирмоқда.

Губернаторнинг айтишича, штатнинг алкоголни чеклашга оид қонунларини янгилаш зарурати бор. Чунки унинг айрим қоидалари 1933 йилги “қуруқ қонун”дан, “60 метр қоидаси” эса 1892 йилдан бери амал қилдади.

Гап шундаки, ўтган йили Миллий футбол лигасининг “Буффало Биллс” жамоаси навбатдаги ўйинларини Европада ўтказди. Ўйин вақти эса Нью-Йоркда тонг саҳарга тўғри келди. Амалдаги чеклов сабаб бар ва ресторанлар аҳолига алкоголь маҳсулотларисиз хизмат қилишига тўғри келди. Жорий йилда ҳам худди шундай ўйинлар режалаштирилган.

SHARE