Америкада бахтсиз ҳодиса туфайли ўзбекистонлик вафот этди

Шу йилнинг 17 май куни Бруклинда 37 яшар Ҳусайн Кубаевнинг жасадини топиб олишди. Дастлабки маълумотларга кўра, у уч-тўрт кун аввал ўз квартирасида сирпаниб, қаттиқ буюмга боши билан урилиши оқибатида вафот этган. Uz-rek.com сайтининг ёзишича, бу унинг яқинлари ва қариндошлари учун кутилмаганда юз берган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда унинг оиласи, хотини ва ўғли Самарқандда истиқомат қилишади. Ҳусайн Кубаев АҚШга 2012 йили В2 визаси бўйича турист сифатида келган ҳамда ушбу мамлакатда меҳнат мигранти сифатида қолган. Таассуфлар бўлсинки, Америкада унинг қариндошлари йўқ.

У Самарқандда туғилган ва ушбу шаҳарда вояга етган. Ҳусайнни биладиганлар у ҳақида илиқ сўзлар айтишмоқда. “У яхши ва батартиб инсон эди”, деб ёдга олишмоқда.

Сайтнинг ёзишича, “мушкул вазиятга тушиб қолган оилага ёрдам бериш мақсадида gofundme.com сайтида махсус аккаунт очилиб, марҳумнинг жасадини Ватанига қайтариш учун маблағ йиғиш бошланди”. Сайт кимда бунга имконият ва шароит бўлса, ёрдам беришни сўраган.

https://www.gofundme.com/2527hzw