Ҳиллари Клинтон демократлар партиясидан номзод бўлишга тобора яқинлашмоқда

    АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясининг Кентукки штатидаги праймеризида ғалаба қозонди. Унинг асосий рақиби Берни Сандерс эса Орегона штатида ғолибликни қўлга киритди.

    АҚШ телеканалларининг ҳисоб-китобларига кўра, Кентуккида Клинтон хоним 47 фоиз, Берни Сандерс эса 46 фоиз овоз тўплаган. Орегонада эса Сандерс 53 фоиз, Клинтон 43 фоиз йиғишга муваффақ бўлган.

    Демократлар партиясидан президентлик учун ягона номзод бўлиш учун 2383 та делегат тўплаши керак бўлади. CNN ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиллари Клинтон 2289 нафар, Берни Сандерс эса 1522 нафар делегат тўплади.

    SHARE