Обама маъмурияти ҳафтасига 40 соатдан кўп ишлайдиганларга қўшимча ҳақ тўланиши кўламини янада кенгайтирди

    Барак Обама маъмурияти шу йилнинг 17 май куни узоқ кутилган ҳамда турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган янги қоидаларни амалиётга жорий қилди. Унга кўра, 4,2 миллион америкалик ишчилар ҳафтасига 40 соатдан орқиқ ишлагани учун қўшимча ҳақ оладиган бўлади.

    Шу йилнинг биринчи декабридан кучга кирадиган янги тартибга кўра, йилига 47,476 долларгача даромадга эга бўлган фуқаролар 40 соатдан ортиқ ишлаган вақтлари учун қўшимча ҳақ олишлари мумкин. Расмийларнинг фикрича, натижада кейинги ўн йил давомида ишчилар 12 миллиард доллар миқдорида қўимча ҳақ ишлаш имкониятига эга бўлади. Бунда қўшимча ҳақ билан бирга, ишлаган вақтини қоплаш учун камроқ соат ишлаш имконияти ҳам берилади.

    Бу қарор республикачилар партияси ва бизнесменларнинг қаршилигига учради. Уларнинг фикрича, бу бозор иқтисодиёти талабларига зид бўлиб, компаниялар иш ҳақи ва вақтини қисқартиришлари ҳамда ишчи ёллашни камайтиришлари мумкин.