Ўзбекистон музейларида очиқ эшиклар куни ўтказилади

Ўзбекистон музейлари 18 май, чоршанба куни Халқаро музейлар куни муносабати билан очиқ эшиклар кунини ўтказади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасаруффида бўлган барча музейлар, бошқа муассасаларга қарашли аксарият музейлар каби, бепул хизмат кўрсатади. Музейларда турли акциялар ва тадбирлар бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

Жумладан, Ўзбекистон тарихи давлат музейида болалар ижодиёти, Табиат музейида шахсий кўргазма, Давлат санъат музейида мамлакат ёш рассомлари ишлари намойиши, Нукусдаги Савицкий номли музейда санага бағишланган концерт, Алоқа тарихи музейида телевизор ва телеминораларга бағишланган янги экспозиция ташкил этилади. Шунингдек, Темир йўл техникаси, Геология, Қуролли кучлар ва бошқа музейлар ҳам бепул ишлайди.

Ўтган йили фаолиятини бошлаган Тошкент политехника музейи ҳам ўзининг илк музейлар кунида 21:00 га қадар очиқ бўлади, 18:30 да кириш пуллик бўлган шоу бошланади.

SHARE