Барак Обама Хиросимага ташриф буюради

Барак Обама АҚШ президентлари орасида биринчи бўлиб Япониянинг Хиросима шаҳрига ташриф буюради. Ушбу шаҳарга 1945 йили АҚШ авиацияси ядровий қурол улоқтирган эди.

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, Барак Обама Хиросимага Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бирга келади ҳамда сўнг Вьетнамга сафар қилади. “Обама бу билан ядровий қуролсиз тинч ва осойишта дунёни яратиш ғоясига содиқлигини намойиш этади”, дейилади хабарда.

Шу йилнинг апрель ойида АҚШ давлат котиби Жон Керри Хиросимага ташриф буюрган эди. У ҳам ушбу фожеали ҳудудга ташриф буюрган юқори мартабали америкалик дипломат бўлган эди. У ядровий портлаш қурбонларига хотирасига гулчамбар қўйиб, бу иши билан ғурурланишини маълум қилган.

1945 йил 6 август куни америкалик ҳарбийлар Хиросимага ядровий қурол ташлаши оқибатида 140 минг киши ҳаётдан кўз юмган эди.