Владимир Путин Ислом Каримовни Ғалабанинг 71 йиллиги билан табриклади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бир қатор давлатлар раҳбарларини, жумладан, Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги билан қутлади.

“Ғалаба куни муқаддас байрам бўлиб, у қонли жангларда она замини учун курашган ва дунёни фашизмдан асраб қолган халқлар бирдамлиги ва қаҳрамонлиги тимсоли бўлиб қолади”, дейилади табрикда жумладан.

Владимир Путин умумий тарихни қайта кўриб чиқиш, хусусан, ўтмишнинг фожеали воқеаларини такрорлашга йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаган. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг ёрқин хотирасини мудом сақлаш, уруш фахрийларини эса қадрлаш умумий бурчимиздир, дейилади табрикда.

Владимир Путин, шунингдек, Қозоғистон, Озарбойжон, Арманистон, Қирғизистон, Молдовия, Тожикистон, Туркманистон, Абхазия ва Жанубий Осетия раҳбарларини ҳамда Украина ва Грузия халқларини байрам билан қутлаган.