Ўзбекистон Эронга доимий авиа қатновларини йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси шу йилнинг 29 апрелидан бошлаб Эрон пойтахти Теҳронга доимий юк қатновларини йўлга қўяди. Компаниянинг маълум қилишича, авиақатновлар Жанубий Кореянинг “Korean Air” авиакомпанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Рейслар ҳафтасига икки марта: душанба ва жума кунлари Навоий халқаро аэропортидан Теҳронга Имом Ҳомейний номидаги халқаро аэропортга амалга оширилади. Ўзбекистон авиакомпанияси ушбу йўналишда Боинг-767-300BCF  самолётларидан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Эронда ўз ваколатхонасини очишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Бунинг учун Эрондан БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий қилинган санкциялар тўлиқ бекор қилиниши керак эди.

“Подробно” ахборот агентлигининг компания бош директори Валерий Тянга асосланиб маълум қилишича, Эрон юк ташиш нуқтаи назаридан жуда қулай мамлакат. Қолаверса, авиакомпания юк ташиш ҳамда йўловчи ташиш учун етарли даражада салоҳиятга эга.