Тошкентда квартираларнинг нархи пасайишда давом этмоқда

Тошкент иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги кўп қаватли квартираларнинг нархи март ойида февраль ойидаги нисбатан 1 фоизга пасайди. Бунда ҳар бир квадрат метр учун таклиф 633 долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида “Тренд” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бунда панель уйларда квартиралар нархи 1 фоизга, яъни ҳар бир квадрат метр учун 607 доллардан 600 долларга арзонлади. Ғишт уйларда эса бу қарийб ўзгармади. 677 долларни ташкил қилди. Февралда бу 678 доллар эди.

Бир хонали ҳамда икки хонали квартиралар нархи икки фоиз миқдорида арзонлаб, ҳар метр квадрат учун 633 долларни ташкил қилди. Уч хонали квартиралар нархи эса қарийб ўзгармади. Уларнинг квадрат метри 630 долларни ташкил этган бўлса, тўрт хонали квартираларда бу 660 доллар атрофида бўлди. Бу 3 фоизга арзонлашганидан далолатдир.

Уйлар нархи, шунингдек, квартираларнинг қайси ҳудудларда жойлашганига қараб нархи фарқланади. Экспертларнинг фикрича, уй-жойнинг нархи тушишида валюта курсининг баландлиги асосий омил бўлмоқда.

SHARE