Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов вафот этди. Бу ҳақида актриса Гавҳар Шарипова ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берди, деб ёзади «Даракчи.uz» сайти.

Daryo.uz сайтининг ёзишича, Бахтиёр Қосимов 1953 йилда актёр ва Неъмат Қосимов ҳамда ўқитувчи Сара Қосимовалар оиласида дунёга келган.

У 30 дан ортиқ фильмларда роль ўйнаган. Улар орасида «Тўйлар муборак» (1978), «Ёдгор» (2003), «Ўзимдан ўзимгача» (2009), «Аросат» (2009), «Уқубат» (2009), «Жасур» (2011), «Паризод» (2012), «Сардор-3» (2012), «Боғ» (2013), «Гумроҳлар» (2014), «Фарёд 2» (2014) ва «Ҳаётда…» (2015) каби машҳур фильмлар бор.

SHARE