АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондаги текстиль корхонаси фаолияти билан танишди

АҚШ Меҳнат вазири ёрдамчиси ўринбосари Эрик Бил раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга сафари доирасида 2016 йил 31 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Евротекс Глобал” текстил комбинатига ташриф буюрди. Бу ҳақида Kun.uz сайти хабар тарқатди.

Хабарда ай         тилишча, меҳмонлар корхонанинг фаолияти билан танишиб, меҳнат шароитлари ва кадрлар тизимида ҳужжатлар юритилиши билан қизиқдилар.

АҚШ Меҳнат вазирлиги вакиллари, комбинатдаги иш тартиби ва ортиқча иш соатларининг мавжудлиги ҳамда меҳнат муҳофазасига доир масалаларга эътибор қаратганлар.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда ушбу корхонада 2500 киши меҳнат қилади, аммо ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бўлган талаб юқорилиги ва ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайтирилиши сабабли, ишчилар сонини ошириш режалаштирилган.

Корхонанинг малакали кадрларга бўлган талабини қондириш мақсадида, “Евротекс Глобал” билан Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўртасида коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш тўғрисида шартнома тузилган.

АҚШлик меҳмонлар корхонада юқори малакали ходимлар фаолият юритаётганини эътироф этиб, компания замонавий юқоритехнологияли ускуналар билан жиҳозлангани, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид масалаларга юксак даражада риоя этилаётганини қайд этишган.

1212a1 (1)

1212a2 (1)

 

 

 

 

 

 

 

 

1212a4 (1)

SHARE