Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш нархи 20 фоизга қимматлашади

2016 йилнинг 1 апрелидан эътиборан Тошкентда жамоат транспорти — автобус, метро, трамвай йўлкираси нархи оширилади. Бу ҳақида Ўзбекистондаги онлайн нашрлар хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, жамоат транспортидан фойдаланиш баҳоси 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилади.

Тошкентда жамоат транспорти нархи охирги марта 2014 йилнинг 15 июнида оширилган эди.