АҚШ Президенти Барак Обама Ислом Каримовни Янги йил билан табриклади

Янги – 2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва жамоат арбоблари Президент ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва омонлик тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини юборганлар.

Улар орасида Америка Қўшма Штатлари Президенти  Барак Хусейн Обама, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ ва бошқалар бор.

SHARE