Юлдуз Усмонова янги мусиқий альбомини тақдим қилади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2015 йил ҳам одатга кўра йил сўнгида ўзининг янги мусиқий альбоми тақдимотини ўтказади. Бу ҳақида хонанданинг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилинган.

“Мен сен билан қироличаман” янги альбоми тақдимот маросими жорий йилнинг 22 декабрида Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 12 декабрида 52 ёшни қаршилаган хонанда  декабрь ойи бошида “Сабо бўлиб” қўшиғига клип суратга олган эди.

SHARE