Биометрик паспортга тўлиқ ўтиш муддати 2018 йил 1 июлига қадар узайтирилади

Фуқароларнинг биометрик паспортга ўтиш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Бу ҳақида газета.uz сайти Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш ва кириш, фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига таяниб хабар тарқатди. Хабарни бошқа манбалар ҳам тасдиқлаган.

Яқин кунларда биометрик паспортга ўтишнинг янги муддатлари ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Хорижга чиқиш ва кириш, фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси вакилиининг айтишича, йил охирига қадар биометрик паспорт олмаганлар жарима тўлашлари шарт бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, биометрик паспортни жорий қилиш 2011 йилнинг 1 январидан бошланиб, 2015 йилнинг охирига қадар якунланиши лозим эди.