Ўзбекистонда Пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий бадал 7,5 фоизга оширилади

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга оширилади. Бу 2016 йилги Давлат бюджети параметрларида акс эттирилган.

Юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси эса 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

Жисмоний шахсларнинг даромадларига биринчи шкала бўйича солиқ ставкаси эса 7,5 фоиздан 7 фоизга туширилмоқда.

Корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг мажбурий суғурта бадаллари, фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ва корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан ажратиладиган мажбурий тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси асосий даромади ҳисобланади.

SHARE