Польшанинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили вафот этди

Польшанинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Валдемар Ковалский тўсатдан вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 10 декабрь куни Польшанинг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Польша Республикаси Муваққат ишлар вакили Валдемар Ковалскийнинг тўсатдан вафот этганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди

SHARE