Ҳамюртимиз Заррух Адашев АҚШда кикбоксинг бўйича ғолибликни қўлга киритди

Шу йилнинг 4 декабрь куни Нью-Йорк штатида кикбоксинг бўйича “Battle of the Millenium” деб номланувчи ринг қироллари ўртасида спорт беллашуви бўлиб ўтди.

Hozirchashu.com сайтининг ёзишича, мазкур беллашувда ҳамюртимиз Заррух Адашев канадалик спортчи Эрик Рокка қарши рингга чиқди ва беллашувнинг 2-раундидаёқ яққол устунлик билан рақибини “нокаут”га учратиб, ушбу жангди ғолибликни қўлга киритди. Мазкур ғалаба билан барча ватандошларимизни муборакбод этамиз. Спортчимиз Заррух Адашев спорт беллашувини томоша қилиш мақсадида ташриф буюрган ватандошларимизга бир олам қувонч улашиш билан биргаликда, океан ортида бўлиб ўтган мусобоқада юртимиз байроғини юксакларга кўтарди.

“Спорт беллашувига ташриф буюрган ва мени қўллаб-қувватлаб турган ватандошларимизга ўзимни миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Улларни қўллаб-қувватлаши менга далда бўлди ва рингда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қилдим. Спортчи учун ғолиб бўлиш ва ватан байроғини кўкка кўтаришданда ёқимлироқ туйғу бўлмаса керак, мен ҳам шунга ҳаракат қилдим ва мухлисларим ишончини оқладим деб умид қиламан”, дейди спортчи.

Шу ўринда биз ҳам спортчимизга мана ша каби ёқимли онларни бизга тақдим қилганлиги боис ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз ва кейинги жангларди ҳам зафарлар тилаб қоламиз.

SHARE