Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмал Камалов ўз лавозимидан озод қилинди. Буни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтидаги маълумотлар орқали билиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Камалов бу лавозимда 2014 йилнинг октябрь ойидан бери хизмат қилиб келаётганди. Унгача Акмал Камалов илгари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

30 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилган Акмал Камалов «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига раҳбар сифатидатайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг фейсбукдаги саҳифасида маълумот берилган.

SHARE