Термиздаги тарихий ёдгорликлар харитаси чоп этилди

Сурхондарё вилоятида “Термиз тарихий-маданий қадамжолари” харитаси тақдимоти бўлиб ўтди. Газета.uz сайтининг ёзишича, ўзбек, рус, инглиз тилларидаги харита ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш ҳамда унинг маданий ва тарихий ёдгорликлари ҳақидаги ахборотни тарқатиш мақсадларида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа OXUS Culture ташкилоти томонидан Гёте-Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Термиз археология музейи билан ҳамкорликда амалга оширилди. A3 форматидаги нашр қадимий Термиз ҳудудидаги 20 та объектни ўз ичига олади.

OXUS Culture келажакда мамлакатнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам бундай хариталар яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

SHARE