“Газпром нефть” Ўзбекистонга нефть хом ашёсини етказиб бера бошлади

Россиянинг “Газпром нефть” компанияси Ўзбекистонга нефть хом ашёсини етказиб бера бошлади.

Компаниянинг охирги 9 ойлик ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистонга нефть етказиб берила бошлаганидан кейин компаниянинг МДҲ давлатларига сотилаётган нефть ҳажми 68,6 фоизга ўсди.

“МДҲ давлатларига экспорт қилинаётган нефт ҳажмининг 68,6 фоизга ошишига Ўзбекистонга нефть еткизиб бериш бошлангани ва Мозирск нефтни қайта ишлаш заводи ишга тушгани сабаб бўлди”, — дейилган компания хабарида.

Ўзбекистонда “Газпром” лойҳаларини амалга ошириш 2002 йилда, стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шарномага қўл қўйилганидан кейин бошланди.