Нью-Йоркда Ўзбекистон кунлари бўлиб ўтди

18 ноябрь куни Манҳэттен тумани қоқ марказида “АҚШда Ўзбекистон кунлари” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган мазкур тадбир Uzbek Association of Commons ҳамда АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси билан биргаликда ташкил этилди.

_MG_7881

Фестиваль миллий доира садолари билан очилиб, қисқагина расмий кириш сўзларидан сўнг тадбирнинг асосий воқеалари бўлиб ўтди.

_MG_7871

Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева ва Тамара Катаева ижросида куй-қўшиқлар янгради. Фестивални ҳамюртимиз Фароғат Эшбекова ва “Шарқ эртаклари” радиоэшиттириши билан ватандошларимиз орасида танилган Юхан Беньяминовлар олиб борди.

_MG_7726

Фестиваль “Ўзбекистон” деб номланган қисқа метражли фильм намойишидан бошланди. Унда Ўзбекистоннинг кўҳна ва тарихий шаҳарлари, бугунги ютуқлари намойиш этилди. Сўнг Uzbek Association of Commons раҳбари Максума Валиева сўз олиб, ушбу фестивалнинг ватандошларимиз учун аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритди.

“18 ноябрь — Ўзбекистон давлат байроғи куни. Бу ватанимнинг рамзи, уни беҳад севаман”, — деди М. Валиева.

_MG_7766

У ташкилотчиларга ушбу ажойиб фестивални ташкил қилишда яқиндан ёрдам бергани учун ташаккур билдирди.

Нью-Йорк шаҳри бош тафтишчиси Скат Стингер офисининг рус тилида сўзлашувчилар билан алоқалар бўйича ёрдамчиси томонидан фахрий ёрлиқ топширилди.

12227063_1082618255111897_5391411185267146771_n

Квинслик жамоат арбоби, Queens Tribune ношири Михаэль Нассбаум сўзга чиқди. “Аждодларим асрлар давомида Америкада истиқомат қилишади, икки нафар жажжи набирамнинг онаси эса марказий осиёлик. Биз Жон Леннон “Хаёлот” қўшиғини ёзган ажойиб шаҳарда яшаймиз. Бугун ўзбек мусиқаси янграётган кўчада у ҳам юрган”, деди у.

_MG_7862

Фестивалда, шунингдек, “Ватандош” жамияти раҳбари Фарҳод Султон, Ўзбекистон — Америка ассоциацияси раиси Санобар Бобохонова ҳам сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар бугунги мураккаб замонда миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ватандошлар ўртасида муносабатларни янада чуқурлаштириш, ҳамкорликни кенгайтириш хусусида фикр юритишди.

_MG_7799

Фестиваль доирасида шоира Анна Аҳматованинг Тошкентдаги ҳаёти ҳақида фильм намойиш этилди.

_MG_7745

Фестиваль миллий куй-қўшиқларга уланиб кетди.

“Ватандош” жамияти Uzbek Association of Commons жамиятига, хусусан, ташкилот асосчиси Мақсуд Тожибоевга миннатдорлик билдиради.