Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Шу йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 9:46 да Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила юз берди. «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан маълум қилишларича, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 355 километр шарқда жойлашган.

Дарё.uz сайтининг ёзишича, Қирғизистонда юз берган зилзила натижасида Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Рихтер шкаласи бўйича 2 балли, Андижон шаҳрида эса 3 балли ерости силкинишлари сезилди.

Маълумот учун, 17 ноябрь, сешанба куни оқшомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинида 5,7 магнитудали зилзила юз берган, натижада Тошкент шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича 2,5—3 балли ерости силкинишлари сезилган эди.

 

SHARE